Чехияда автомобилни 3D-принтерда чоп этишди (видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Чехияда автомобилни 3D-принтерда чоп этишди (видео)

  • Авто
  • 7-10-2016, 12:38
  • 1 730
  • Чехияда автомобилни 3D-принтерда чоп этишди (видео)

    Чехиялик дизайнер Петр Хладек корпуси 3D-принтер технологияси ёрдамида яратилган 4эколка автомобилини ишлаб чиқди, деб ёзади “Hi-tech.mail.ru”.
    Лойиҳаловчи 3D-принтер ёрдамида электромобил ишлаб чиқариш жараёнини арзонлаштиришни режалаштирди. “Арзон” автомобиллар нархи 30 минг доллар атрофида бўлса, Хладек шунга ўхшаш машинани 12 минг долларга қуришга эришди.

    У икки ўриндиқли 4эколка электромобилини фақат шаҳар ичида миниш учун мўлжаллади. Транспортнинг максимал тезлиги бор-йўғи 55 км/соатга тенг, аккумулятор сиғими эса 200 км йўлга етади. 3D-принтер ёрдамида ясалган корпус шарофати билан автомобил ўз аналогларидан анча енгил.


    loading...