Infiniti сотилиши бўйича ўз тарихида рекорд ўрнатди

  • Авто
  • 9-10-2016, 15:02
  • 1 061
  • Infiniti сотилиши бўйича ўз тарихида рекорд ўрнатди

    Ўтган йилнинг сентябр ойига қараганда бу йилги савдода ўсиш 12 фоизни ташкил этди ва ой давомида 19 961 автомобиль харид қилинди. Бу Infiniti маркасининг тарихидаги энг яхши натижадир.

    Ўтган тўққиз ой мобайнида эса дунё бўйича компаниянинг 164 636 машинаси сотилган бўлиб, ўтган йилги натижадан 7 фоизга ортиқдир.

    Япониянинг “Инфитини” компанияси автомобиллари АҚШ, Канада, Мексика, Корея Республикаси, Тайван ва бир қатор Яқин Шарқ мамлакатларида сотилади.