Chevrolet янги Spark’ни намойиш этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Chevrolet янги Spark’ни намойиш этди

Авто 12-03-2015, 00:24 4 526
Chevrolet янги Spark’ни намойиш этди

Chevrolet компанияси янги авлод Spark хэтчбекининг илк тизерини чоп этди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Бюджетли автомобилча ўтган йили тақдим этилган Opel Karl’га жуда ўхшаш.

Мутахассислар ҳар иккала автомобилни солиштириб, хулоса қилишича, Spark немис машинасидан олд қисмининг шакли билангина фарқланади, унга Chevrolet Cruse услубидаги кўриниш берилган. Шунингдек, хэтчбекнинг орқа эшиклари тутқичи аввалгидек яширин бўлиб қолади.

Spark’нинг янги авлоди 3,7 метр узунликка эга бўлади. У уч цилиндрли, бир литр сиғимга эга қуввати 75 от кучига тенг бензинли двигатель билан жиҳозланган.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.