Швециянинг Гётеборг шаҳрида янги Lynk&Co маркаси ва унинг дастлабки 01 кроссоверининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Янги марканинг автомобилларини худди смартфон каби интернет ёки дунёнинг турли бурчакларидаги савдо марказлари орқали сотишмоқчи. Янги маҳсулот биринчи бўлиб Хитой бозорига чиқарилади, сўнг Америка ва Европага кириб боради. Автомобилни мижозга курьерлар орқали етказиб бериш режалаштириляпти. Хизмат кўрсатиш ишларини Volvo ўз зиммасига олади.
Lynk&Co маркасининг барча автомобиллари СМА компакт платформаси асосида қурилган. (Бу агрегат асосида янги Volvo XC40 ва S40 ясалишини эслатиб ўтамиз)
Швед-Хитой маркаси ишлаб чиқарган русумлари номида 01, 02, 03 ва бошқа сонлар қатнашади. Биринчи 01 – кроссовер, иккинчи 02 – седан ва ҳоказо. Уларни қатъий нархда ва ягона комплектацияда сотиш режалаштириляпти. Нархлар Volkswagen, Ford ва Opel маркаларининг шунга ўхшаш русумлари баҳосига яқин бўлади. Мижоз двигатель ва трансмиссияни танлаши мумкин.
Юқорида айтилган кроссоверга 1,5 литрли турбомотор ўрнатилади. Мотор қуввати 180 от кучига тенг. Механик ёки 7 поғонали автоматик қутига эга. Тўла узатмали. Бундан ташқари, гибрид модификацияси дунё юзини кўриши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган