Трактордан… мотоцикл

  • Авто
  • 29-10-2016, 14:13
  • 1 701
  • Трактордан… мотоцикл

    Кўп нарсадан мотоцикл ясаганлар бор: ёғочдан, симдан, лойдан ва ҳоказо. Аммо уларнинг кўпчилиги сувенир бўлиб, ҳаракатланмаслиги турган гап. Аммо тракторнинг қисмларидан ясалган мотоцикл кишини ҳайратга солади. Қолаверса, унга ўтириб ҳайдаш мумкин. Бир оз хунукроқ бўлса нима қилибди, қизлар чиқмаса чиқмас

    Ушбу трактоциклни АҚШнинг Оҳайо штатида истиқомат қилувчи Ларри Медвиг исмли тракторчи ясади. У тракторини қаттиқ яхши кўрарди, шунинг учун 5 йил давомида занглаган деталларидан деҳқонча Tractor Bike ясади ва тракторнинг иккинчи умрини бошлаб берди.

    Ларри қўлбола мотоциклини бировга кўз-кўзламасдан ва шоуларга олиб бормасдан, шунчаки, миниб юрди. 2010 йилда мотоциклга Энди Руперту исмли блогернинг назари тушиб қолгани сабабли Hit and Miss шоусида намойиш этилди.

    Блогер Ларридан интервю олди. Шунда Ларри мотоцикл бир неча хил машинанинг қисмларидан ясалганлигини ошкор қилди. Двигатель стационар, трансмиссияси Crosley автомобилидан, ғилдираклари David Bradley Tractor мотокултиваторидан, дизайн элементлари эса Farmall Cub эски тракторидан ўзлаштирилган.

    Tractor Bikeни ҳайдаш ғоятда ноқулай. Худди ўзингизни ғилдиракли стол устида кетаётгандек ҳис қиласиз. Аммо устасига қойил қолмай иложи йўқ.

    Сиз ҳам эски техникадан янги транспорт ясай оласизми? Жуда соз, бу ҳақда бизга хабар беринг.