16:48 / 01.11.2016
7 675

Самарқанд шаҳрида 10 ой мобайнида 30 миллион йўловчи ташилди

Самарқанд шаҳрида 10 ой мобайнида 30 миллион йўловчи ташилди

Самарқанд шаҳрида 21 та автобус жамланмаси, 46 та йўналишсиз такси ва 1 та йўналишли микроавтобус корхонаси йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Carzone.uz хабар бермоқда.

Вилоятда ишлаб чиқарилган автобуслардан 444 таси 61 та йўналишда аҳолига хизмат қилаётган бўлса, 1,5 мингдан ортиқ йўналишсиз таксилар йўловчилар узоғини яқин қилмоқда.

Уларда жорий йилнинг 10 ойида 30 миллион нафар, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллиондан кўпроқ мижозга хизмат кўрсатилди.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳардаги 12 та гавжум бекатларда автобус жетонлари савдоси ташкил этилди.

«Самарқандтрансмаркази» томонидан 100 га яқин автобус замонавийларига алмаштирилди. «Самарқанд — Пайариқ» йўналишида қатновчи автобуслар терминаллар билан жиҳозланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Самарқанд шаҳрида 10 ой мобайнида 30 миллион йўловчи ташилди