SEMA-2016 шоусида водородли пикап намойиш этилди

  • Авто
  • 5-11-2016, 16:57
  • 876
  • SEMA-2016 шоусида водородли пикап намойиш этилди

    Тюнинг-кўргазмада Американинг General Motors компанияси Chevrolet Colorado ZH2 водородли пикапининг концептини кўрсатди.

    Ёнилғи элементига ҳаракатланувчи пикапнинг дебютига кўп бўлмади. Компания инновацион ютуқларни автомобилсозликка жорий этишда ўз ўз имконини намойиш қилиб қўйди.

    Нишона нусха Chevrolet Colorado юк машинасининг шассисига қурилган. Бироқ у “донор”идан нафақат кўриниш жиҳатдан, балки техник тарафлама ҳам фарқланади. Водородли пикапимиз 37 дюймли ғилдиракларига ишониб, ўнқир-чўнқирларни умуман писанд қилмайди. Чунки туби ердан 30,5 см баландда.

    Капотига кевлар (полипарафенилен-терефталамид материал) билан ишлов берилган, ёнилғи ячейкаси углерод толаси билан кучайтирилган. 92 киловаттли аппарат электромоторга энергия етказиб беради. Мотор эса 179 от кучига эгадир.