Mini компанияси купе-кроссовер тайёрламоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mini компанияси купе-кроссовер тайёрламоқчи

Авто 5-11-2016, 16:59 1 023
Mini компанияси купе-кроссовер тайёрламоқчи

Британия автомобилсозлик компанияси ўз русумлари қаторига ноодатий купе-кроссоверни қўшиш режасида.

Autoexpress нашри журналистларининг хабар беришича янги русумнинг уч эмас, беш эшиги бўлади. Шу билан бирга тажовузкор қиёфаси ва томининг қиялиги билан ажраб туради.

Купе ва кроссовернинг омихтаси 2018 йилдан савдога чиқиши кутиляпти. 2 литрли дизель моторлари 150 ва 190 от кучига эга бўлади. Шунингдек, 1,5 (136 о.к.) ва 2 (192 о.к.) литрли бензинли версиялари ҳам чиқарилади. Жами 224 от кучига эга бўлган гибрид двигателли версияси ҳам дунё юзини кўриши мумкин.


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.