00:01 / 08.11.2016
9 397

Rolls-Royce Apparition – тамоман беҳуда автомобиль концепти

Rolls-Royce Apparition – тамоман беҳуда автомобиль концепти

Номи улуғ Rolls-Royce Apparition автомобилининг ҳайдовчиси ёмғиру шамолга қарамасдан ташқарида, йўловчилар эса ичкарида қамалиб ўтиради. Қамалиб, дея бежизга таъкидламадик, чунки улар торгина ён ойна орқали ташқарини кўра олади холос.

Албатта, бу “Роллс-Ройс”нинг расмий концепти эмас. Бу нишона нусхани 2005 йилда Лос-Анжелесдаги санъат коллежи талабаси лойиҳалаштирган.

Натижада, кўркам ва ўзига хос, аммо тамоман беҳуда машина вужудга келди. Барча концептларнинг тузилишида бирор-бир мантиқий асос бор. Бу машинанинг ғалати қиёфаси эса ақлга сиғмайди. Бошдан-оёқ ноқулайликдан иборат. Ҳайдовчи шамол ва совуқдан ҳимояланмаган, йўловчи ҳеч нарсани кўролмайди. Камига у 7 метрдан ҳам узунроқ. Йўловчи ва ҳайдовчини боғловчи алоқа канали ёки дарча йўқ. Бордию, ҳаракатланиш вақтида йўловчи ҳайдовчига нимадир демоқчи бўлса, деворни тақиллатади :) Йўловчилар машина ичида юзма-юз ҳолатда, худди музокара столида ўтиргандек жойлашади.

Талабанинг концептига кўплаб автомобиль нашрлари эътибор қаратган, аммо ҳеч бири маъқулламаган. Биз ҳам эътибор қаратдик холос.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Rolls-Royce Apparition – тамоман беҳуда автомобиль концепти