Германиядаги Volkswagen автомобил ишлаб чиқарувчиси ва унинг бренди Audi компанияси тасдиқладики, Европа ва АҚШдаги регуляторлар (машиналар юришини ёки ишлашини тартибга солиб турувчи) Audi автомобилларидаги автомат узатув қутисининг дастурий таъминоти бўйича текширув бошлади. Kun.uz хабарига кўра, синов вақтида машинанинг ташқи муҳитга чиқарадиган зарарли моддалари ҳажми пасайтириб кўрсатилган.
Нашрнинг қайд этишича, Volkswagen регуляторлар билан бу масалада муҳокама ўтказган. Бу «дизельгейт» можаросидаги навбатдаги иш сифатида қаралмоқда. Гап бензинда юрувчи ва дизель двигателларга эга автомобиллар ҳақида кетмоқда.
Текширувчилар автоматик узатув қутисидаги дастурий таъминотдан лаборатория синовлари вақтида чиқарилган карбонат ангидрид гази миқдорини камайтиришда фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганини ўрганишади.
Сентябрь ойида Volkswagen компанияси ходими Жеймс Роберт Лиэнг Детройтдаги суд мажлисида «дизельгейт» доирасида фирибгарликни ташкил этиш мақсадида тил бириктирганлигини тан олгани хабар қилинганди. У ишланган газларда зарарли моддалар мавжудлиги ҳақидаги ҳақиқий маълумотларни яшириш имконини берувчи дастурни ишлаб чиққанлардан бири бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)