Электромобилларнинг шовқинсиз ҳаракатланиши афзаллик сифатида талқин этилади, аммо муайян нозик ҳолатларда унинг зарари ҳам бор. Машинанинг баланд овозига ўрганган пиёда ва велосипедчилар транспорт яқинлашаётганини сезмаганлиги ортидан бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши ҳеч гап эмас. АҚШ транспорт вазирлиги қошида жойлашган йўллардаги ҳаракат хавфсизлиги Миллий бошқармаси (NHTSA) ташаббуси билан эндиликда электромобилсозларга янги талаб қўйиладиган бўлди. Янги федерал стандарт бўйича гибрид ва электрли транспорт ишлаб чиқарувчи концернлар машинага шовқин ҳосил қилувчи мослама ўрнатиши шарт, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти.
Қонун муаллифлари уқтиришича янги талаб кўзи ожиз ва хира кўрадиган ҳамда бепарво пиёдаларга ёрдам беради. Электромобилга шовқин ускунаси қўшилиши йиллик ЙТҲлар сонини 2,4 мингга қисқартиришини экспертлар таъкидламоқда.
Тўғри, электромобиль ишлаб чиқарувчи компаниялар янги талаб учун тайёргарлик кўриши керак бўлади. Қонун 2019 йилнинг 1 сентябридан кучга киради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?