18:50 / 22.11.2016
9 749

Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди

Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди

GM Uzbekistan тасдиқланган режаларга мувофиқ Ravon бренди остида сотувга чиқарилаётган автомобиллар моделлари сафини кенгайтиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Дарё маълум қилди.

Асакадаги автозаводда МДҲ мамлакатлари бозори учун мўлжалланган Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди. Мазкур машиналарнинг биринчи туркуми Россияга юборилди. Яқин орада корхона Ҳамдўстликнинг бошқа давлатларига ҳам Ravon R4 автомобилларини жўнатишни мўлжалламоқда.

Маълумот учун, ушбу модель кўркам дизайнга эга, 1,5 литрли B-DOHC двигатели ва янги авлод автоматик трансмиссияси билан жиҳозланган. Хавфсизлик тизими ҳайдовчи ва олдинги йўловчи хавфсизлик ёстиқчалари, кучайтирилган орқа ўриндиқлар ҳамда ISOFIX болалар креслоларини мустаҳкамлаш тизими билан таъминланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ravon R4 автомобилларини серияли ишлаб чиқаришга киришилди