19:22 / 23.11.2016
8 423

Пойгачи автомобилни ағдариб, мусобақа ғолиби бўлди! (Видео)

Пойгачи автомобилни ағдариб, мусобақа ғолиби бўлди! (Видео)

Макаода ўтказилган навбатдаги, автопойгачиларнинг FIA GT World Cup чемпионатида ғалати воқеа рўй берди, пойгачи бошқарувни йўқотиб, автомобилни ағдарди... ва ғолиб деб эълон қилинди, дея хабар беради “Даракчи” нашри.

Белгиялик пойгачи Лоренс Вантхор ўзининг Audi R8 LMS автомобилида соатига 250 километр тезликда учиб келаётганда, автомобиль бошқарувини йўқотиб, машина тўсиққа урилди. Автомобиль томошабинлар кўз ўнгида ҳавога учиб, ерга ағдарилди. Яхшиямки, пойгача жиддий жароҳатланмади, унинг ўзи мустақил равишда машинадан чиқди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан чемпионат маъмурияти зудлик билан мусобақани тўхтатди ва вақт чегаралангани боис, уни тугатишга қарор қилди. Ғолиблар эълон қилинаётганда эса илгариги натижаларга асосланиб, белгиялик Лоренс Вантхор ғолиб деб топилди. Машъум автофалокат унинг ғалабани қўлга киритишига монелик қилолмади, балки пойгада ютиб чиқиш ҳуқуқини ҳадя этди!

Мусобақа сўнгида пойгачи журналистларга берган интервьюсида автомобиль ағдарилганда ҳақиқатан ҳам қўрқиб кетганлигини ва бўлиб ўтган воқеадан кейин ўзининг ғолиб деб тан олиниши ғалати туюлаётганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Пойгачи автомобилни ағдариб, мусобақа ғолиби бўлди! (Видео)