Россияда эски япон автомобилларидан электромобиль тайёрланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-11-2016 | 14:37 ZAMIN.UZ / Авто / 26 Ноябр 2016
551

Россияда эски япон автомобилларидан электромобиль тайёрланади

Россияда эски япон автомобилларидан электромобиль тайёрланади

Россиянинг Приморьесида минилган япон автомобиллари асосида чўнтакбоп электромобиллар йиғиш йўлга қўйилмоқда. Япониянинг Arai Shoji корпорацияси ва Россиянинг “Суматори” холдинги ўртасида шартнома имзоланди. Бу ҳақда Carzone сайти ёзмоқда.

“Гап шундаки, Японияда автомобилларни утилизация қилишнинг айрим талаблари ўзгарди ва электромобилга айлантириш мумкин бўлган жуда яхши автомобилларни деярли текинга олиш имкони пайдо бўлди”, дейди “Суматори”нинг бош директори Виталий Веркеенко.

Лойиҳага 500 млн рубл атрофида сармоя киритилади. Заводда 100 иш ўрни вужудга келади.

Энди йилига беш мингтача автомобиль Владивостокка олиб келинади ҳамда улардан электромобиль тайёрлаб Ҳиндистон, Таиландга ва Россиянинг ўзида сотилади.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.