2017 йилнинг охиридан бошлаб Полша ҳукумати автомобиль ҳужжатлари ўрнига смартфондан фойдаланмоқчи.
Полша рақамли технологиялар вазири Анна Стрежинская ҳайдовчилик гувоҳномаси, техник талон каби ҳужжатларнинг ўрнига смартфонни амалга киритмоқчилигини билдирди. “Мобиль ҳужжатлар” келаси йилнинг баҳорида пайдо бўлади, июннинг охиридан эса электрон хизмат тўлақонли равишда ишлай бошлайди. Октябр ойида тизимга ҳайдовчилик гувоҳномалари базаси уланади. Бошқача айтганда “права”ни олиб юришга ҳожат қолмайди.
Бундан ташқари Полшада автомобилнинг қайддан ўтказилганлиги карточкаси ва суғурта полиси ҳужжатлари ҳам келаси йил охиригача бекор қилинади. Аммо истовчилар пластик ва қоғоз бланкалардан фойдаланишни давом эттириши мумкин.
“Мобиль ҳужжат”ни текшириш қуйидагича кечади: фуқаро исм-шарифи ва шахсий идентификацион рақамини (Полшада PESEL) айтгач, мобиль телефонига келган SMS кодни полициячига кўрсатиши мумкин. Шундан сўнг тартиб посбонлари тўхтатилган ҳайдовчи тўғрисидаги барча маълумотни кўриб чиқади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди