Daimler электромобиллар ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Daimler электромобиллар ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратади

  • Авто
  • 29-11-2016, 17:52
  • 969
  • Daimler электромобиллар ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратади

    Daimler компаниясининг ривожлантириш ва тадқиқотлар бўлими раҳбари Томас Вебер концерннинг электромобиллар ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратишини маълум қилди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

    Шунингдек компания электрокарлар учун энг янги аккумулятор батареяларини ишлаб чиқаришга 10 миллиард евро ажратади.

    Дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилда электрокарлар қаторига 10 та модель қўшилади, уларнинг барчаси алоҳида EQ бренди остида ишлаб чиқарилади. 2019 йилда Generation EQ электромобилини йиғиш ишларига старт берилади. Унинг концепти Париждаги автосалонда намойиш қилинган бўлиб, ташқи кўриниши бироз GLC Coupe’га ўхшаб кетади.

    Daimler тахминларига кўра, 2025 йилга бориб, электрокарлар сотувлари жаҳон сотувларининг 15-25 фоизини ташкил қилади.

    loading...