Mercedes-Benz йўлда шакллар ҳосил қиладиган Digital-Light оптикасини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-12-2016 | 12:29 ZAMIN.UZ / Авто / 09 Декабр 2016
481

Mercedes-Benz йўлда шакллар ҳосил қиладиган Digital-Light оптикасини намойиш қилди

Mercedes-Benz йўлда шакллар ҳосил қиладиган Digital-Light оптикасини намойиш қилди

Электроника борасида замонавий автомобиллар жуда тез ривожланиб бормоқда. Албатта, бу жараённи смартфон бозори билан қиёслаб бўлмайди, бироқ автомобиль электроникаси соҳаси ҳам жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда.

Жумладан, куни кеча Германиянинг Mercedes-Benz яқин келажак аатомобилларида қўлланиладиган навбатдаги инновацияни намойиш қилди. Ишланмага Digital-Light номи берилган бўлиб, у янги авлоддаги адаптив светодиодли фаралар тўпламидан иборат.

Digital-Light фараларининг ҳар бирида миллиондан ортиқ микрокўзгулар мавжуд. Улар йўлда турли шаклларнинг қиёфасини акс эттириши мумкин. Дейлик, буларга масофа узунлиги кўрсатилган бурилиш белгиси ёки бошқа йўл қоидаси билан боғлиқ бошқа шаклларни мисол қилса бўлади. Шунингдек, фаралар автомобиль олдида пиёдалар йўлакчасини ҳам чизиши мумкин. Бундай фаралар биринчи бўлиб S-Class автомобилларида пайдо бўлиши айтилмоқда. Қолган имкониятлар билан қуйидаги видеода танишинг.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.