Энг яхши япон автомобили аниқланди

  • Авто
  • 11-12-2016, 15:57
  • 991
  • Энг яхши япон автомобили аниқланди

    Кунчиқар мамлакатда JCOTY – Йил автомобили танлови натижалари эълон қилинди.

    Бу йилги совринни янги авлод Subaru Impreza русуми қўлга киритди. Иккинчи ўринда Toyota Prius бўлса, учликни Audi A4 тугатди.

    Японияда “Импреза” шу йилнинг 13 октябридан сота бошланган. Impreza кутилганидан ҳам зиёда қаршиланди. Бир ой ичида 11 минг ариза қабул қилинди. Аҳамиятлиси шуки, мижозларнинг ярмидан кўпи бошқа бренд машиналари эгаларидир.

    JCOTY танловининг олдинги йиллардаги ғолиблари