Kia’нинг янги автомобили беш сония ичида юз километр тезликка етиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Kia’нинг янги автомобили беш сония ичида юз километр тезликка етиши мумкин

  • Авто
  • 12-12-2016, 19:52
  • 850
  • Kia’нинг янги автомобили беш сония ичида юз километр тезликка етиши мумкин

    Kia компанияси ўзининг янги моделининг иккинчи тизерини чоп этди. У Детройтдаги моторшоуда 8 январь куни тақдим этилади. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, бу энг жўшқин автомобиль бўлади.

    YouTube’да жойлаштирилган видеороликда машина 5,1 сония ичида соатига юз километр тезликка етишини кўриш мумкин. Kia автомобиллари ичида ҳозирга қадар 424-кучли беш литрли V8 моторга эга бўлган Quoris седани энг тезкор эди – машина 5,7 сония ичида соатига юз километр тезликни қайд этган.

    Янги Kia орқа узатмали, томининг йўналиши қияли автомобиль бўлиши кутилмоқда.

    Маълумотларга кўра, янгилик Hyundai компаниясининг Genesis моделида ишлатилувчи шассида яратилади. Моторлар линиясига 320-кучли “тўртлик” ва 200-лик дизель, шунингдек олти ва саккиз цилиндрли қурилмалар кириши мумкин.

    Декабрь бошида пайдо бўлган биринчи тизерда янгилик соатига 244 километр тезликка етган.