General Motors’нинг Россиядаги ваколатхонаси энди Cadillac Russia деб номланади. Корпорация шу тариқа Россияда мазкур брендни ривожлантиришга қарор қилди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АК хабар бермоқда, дея ёзади Daryo.uz.
«Биз 2015 йилда эълон қилинган ривожланиш старатегиясига амал қиляпмиз. Россияда Cadillac брендининг турли-туман моделлари тақдим этилмоқда ва бу келгусида янада кенгайтирилади», — дея таъкидлади Cadillac Russia компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Сергей Лепнухов.
Россияда Cadillac автомобиллари сотуви жорий йил 11 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошиб, 1121 донани ташкил этди. Cadillac Jaguar ва Lexus билан бирга 2016 йил сотув ҳажмини кўпайтирган олий тоифадаги автобрендлар учлигидан ўрин олди.
Бренднинг Россияда оммалашган модели сифатида Cadillac Escalade’ни келтириш мумкин: жорий йил ушбу машиналар ҳиссасига жами сотув ҳажмининг тўртдан уч қисми (859 дона) тўғри келди.
Келгуси йили Cadillac’нинг Россиядаги дилерлик марказлари сони ҳозиги 11 тадан 19 тага етиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!