Риганинг Dartz фирмаси нархи осмон суперйўлтанламасининг ташқи қиёфасини ортиқ сир сақламасликка қарор қилди.
Dartz Prombron Black Alligator номли йўлтанламаснинг рули ҳақида октябр ойида маълумот берганмиз. Серҳашам рулга бриллиант ва соф олтиндан зеб берилган. Мана автомобилнинг ўзини тақдим этиш вақти ҳам келди. “Қора тимсоҳ” Black Shark лойиҳасининг давоми саналади. “Қора тимсоҳ”нинг ғилдираклар базаси “Қора акула”никидан торроқ. Иккаласи ҳам Mercedes-AMG GLS 63 русумининг агрегат базасида қурилган. Бироқ карбонпластик ва кевлардан ишланган кузови машинага ўзига хос тус беради.
Ригалик автомобилсозлар йўлтанламаснинг зирҳли модификациясини ҳам харидорга таклиф қилмоқда. Унинг кузов панеллари кевлар ва титандан ишланган. Унда сирена ва лазер ёрдамида чақирилмаган меҳмонларни қувиб солувчи Anti-Paparazzi Pack тизими бор. Мижоз салонни ўз дидига мослаб жиҳозлата олади. Бир қанча материаллар қаторида бўғма илон, скат, тимсоҳ ва туяқуш терисини ҳам қоплаттириш имкони мавжуд.
Йўлтанламасга 5,5 литрли битурбо мотор ўрнатилади. Қуввати 760дан 1600 от кучигача.
Хўш, бу мақталган йўлтанламас қанча туради? Аниғини айтиш мушкул, чунки ҳар бир нусха мижознинг таъбига мослаб тайёрланади. Бироқ баҳоси олти хонали сон билан ифодаланиши тайин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?