Tesla Motors британияликлар учун нархини оширади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-12-2016 | 13:38 ZAMIN.UZ / Авто / 24 Декабр 2016
395

Tesla Motors британияликлар учун нархини оширади

Tesla Motors британияликлар учун нархини оширади

Буюк Британия 2017 йилда Евроиттифоқдан чиқиш учун овоз берганидан сўнг АҚШнинг Tesla Motors компанияси уларга 5 фоиз ортиқроқ нарх белгилайдиган бўлди. Компания вакили валюта курслари ўзгарганлиги учун шундай қилинганлигини тушунтирмоқда.

Brexitдан сўнг фунт стерлинг 15 фоиздан ортиқ тушиб кетди. Бу импорт товарлар ва четдан келтириладиган компонентлар асосида тайёрланадиган маҳаллий маҳсулотлар нархи ошишига олиб келди.

Эдинбургдаги Tesla магазини менежери мижозларга компаниянинг янги нархлаш стратегияси батафсил баён қилинган хат тарқатди. Унда ёзилишича, нарх фақат индивидуал буюртмачилар учун ошириляпти, автокўргазмадан ёки “иккинчи қўл” харид қилиш нархлари ўзгармай қолади.



Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.