Машинани бошқариш учун берилган ишонч қоғозини рўйхатга киритиш учун қанча тўлаш керак? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Машинани бошқариш учун берилган ишонч қоғозини рўйхатга киритиш учун қанча тўлаш керак?

  • Авто
  • 24-12-2016, 13:40
  • 1 618
  • Машинани бошқариш учун берилган ишонч қоғозини рўйхатга киритиш учун қанча тўлаш керак?

    Савол: — Ўзимнинг номимдаги машинани бошқариш учун укамга ишонч қоғози бермоқчи эдим. Айтишларича, уни йўл ҳаракати хавфсизлиги идорасида рўйхатга қўйиш керак экан. Бунинг учун қанча пул тўлаш керак?

    Жавоб:— Амалдаги қонунларга кўра, сиз ўз шахсий автомашинангизни бошқариш учун укангизга нотариал идора орқали ишончнома берсангиз, ушбу ишончнома 10 кунлик муддатда транспорт воситаси рўйхатда турган туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимида рўйхатга олинади. Бунинг учун тўлов пули талаб қилинмайди.

    «Avto Plyus» газетаси билан ҳамкорликда тайёрланди

    loading...