Россияда ноябрь ойида энг кўп сотилган камлитражли автомобиль сифатида Ravon R2 модели қайд этилган, дея хабар қилмоқда «Автостат Инфо». Ўтган ойда, таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, РФда жами 190 дона Ўзбекистонда ишлаб чиқилган автомобиль сотилган.
Ихчам автомобиллар сегментида иккинчи ўринни Жанубий Корея вакили KIA Picanto эгаллаган. Бу машинадан 91 дона сотилган бўлиб, бир йил аввалги кўрсаткичдан 20,2 фоизга кам демакдир. Ноябрь ойидаги камлитражли автомобиллар етакчи учлигидан, шунингдек, Daewoo Matiz ҳам ўрин олган. Унинг савдоси 8,1 фоизга пасайган ва бир ойда жами 68 та машина сотилган. Ноябрь ойи якуни бўйича ТОП-5 сегментига Smart Fortwo (61та, ўтган йилга нисбатан +177,3 фоиз) ва Smart Forfour (57та) моделлари ҳам кира олган.
«Автостат Инфо» ҳисоботидан маълум бўлишича, A-таснифидаги автомобиллар савдо ҳажми ноябрь ойида ўтган йилги кўрсаткичдан 119,4 фоизга ўсган ва 474 донани ташкил этган. Шунга қарамай, жорий йилнинг 11 ойи бўйича 4,23 фоизлик пасайиш кузатилмоқда ва ўтган давр мобайнида 3451 дона шу таснифдаги автомобиль сотилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади