22:24 / 28.12.2016
7 207

Tesla автопилоти тўқнашувни олдиндан айта олди

Tesla автопилоти тўқнашувни олдиндан айта олди

Tesla Model S электрокари эгаларидан бири интернетга видеорегистраторда олинган, машина автопилот тизими йўлдаги тўқнашувни олдиндан айта олган видеони жойлаштирди. Гап олдинда кетаётган машиналар тўқнашишидан аввал ишлаган шошилинч тўхташ функцияси ҳақида кетмоқда, деб ёзади Кун.уз сайти.

Автомобиль Нидерландиядаги шосселардан бирида 110 км/соат тезлик билан кетаётган бўлган. Қандайдир лаҳзада машина олдидан кетаётган Opel хэтчбеки ўз олдида кескин тўхтаган автомобилларни айланиб ўтмоқчи бўлган, бироқ йўлтанламасга урилган.

"Тесла" автопилоти тўқнашувдан огоҳлантирувчи сигнал бериб, тўқнашув содир бўлишидан аввал тўхташни бошлаган. Ваҳоланки, видеодан кўринишича, олдиндаги хэтчбек ҳаттоки тўхташга ҳам уринмаган. Бошқача айтганда, автопилот "Опел" олдида тўхтаган автомобилларни гўёки унинг орқасидан кўра олган.

Ролик муаллифи автомобили сентябрда тақдим қилинган Autopilot 8.0 тизимидан фойдаланади. Бу автопилот дастурий таъминоти бўлиб, 2014 йил октябридан чиқарилган ва автопилот учун муайян қурилма билан жиҳозланган "Тесла" моделлари учун мўлжалланган.

Бу дастурнинг асосий жиҳати тизимнинг олд радари ишининг янги алгоритми бўлди, бунда сигнал олдинда кетаётган автомобилни ён томонлардан айланиб ўтиб, автопилотга камида бир машина орқали кўриш имконини беради.

2016 йил октябрда Tesla автоном бошқарув тизимининг янги версиясини эълон қилганди, у аввалгисидан яхшироқ ва хавфсизроқ бўлади. Барча янги "Тесла"ларда 250 метр масофагача объектларни фарқлай оладиган 8 та айланма кўриш камераси, қаттиқ ва юмшоқ объектларни масофадан туриб фарқлай оладиган 12 та янгиланган ультратовуш датчиги ҳамда кучли ёмғир, туман ва чанг орқали кўра оладиган радар қўлланади.

Маълумотларни қайта ишлаш учун аввалги версиясидан унумдорлиги 40 марта ошадиган янги компьютер ишлатилади. Янги тизим марканинг серияли моделларида қачон пайдо бўлиши маълум қилинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Tesla автопилоти тўқнашувни олдиндан айта олди