Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида узунлиги 24 кмга чўзилган транспорт йўлаги барпо этиш ишлари бошланди. Унга киритилган сармоя 46 млрд юанлиги баҳоланмоқда (бу тахминан 6,6 млрд долларга тенг), деб ёзади Carzone сайти.
Лойиҳага асосан транспорт йўлаги тоннел-кўприклар ва сунъий оролчалардан ташкил топади. У Шэньчжэн шаҳрининг яқинидаги Чжуцзян дарёси этаги қирғоқларини бирлаштиради.
Кўрфазнинг икки тарафи орасидаги масофа илгари 2 соатда босиб ўтилса, қурилиш ишлари якун топгач, 20 дақиқага тушади. Йўл икки йўналишда саккиз полосадан иборат. Тоннел-кўприк ўтиш йўлида соатига 100 км тезликда юрилади.
ХХР уч йил давомида транспорт инфраструктураси қурилиши лойиҳалари учун 725 млрд доллар сармоялашини май ойининг охирида Хитой Халқаро радиоси (CRI) эълон қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)