Chevrolet Disney билан ҳамкорликда Lova RV универсалининг махсус версиясини яратди

  • Авто
  • 3-01-2017, 14:45
  • 897
  • Chevrolet Disney билан ҳамкорликда Lova RV универсалининг махсус версиясини яратди

    Хитойда Chevrolet Lova RV универсалининг янги модификацияси сотила бошлади, деб ёзади «Дарё». Моделнинг алоҳида версиясини мультфильм қаҳрамони Микки Маус шарафига Mickey деб аташди.

    Chevrolet Lova RV’нинг янгича варианти Disney компаниясининг Хитойдаги бўлинмаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Mickey модификациясининг ташқи кўриниши стандарт универсалдан капоти ва орқа ойнасига ёпиштирилган Микки Маус қулоқлари ёрлиғи, сариқ рангдаги ташқи ойналари кабилар билан фарқ қилади. Янги автомобилга, шунингдек, қора-қизил интерьер ўрнатилди.

    Махсус версияни тўрт тезликли автоматик узатиш қутиси билан сотиб олиш мумкин. Янги модификациянинг нархи 99 900 юан (14 300 доллар)дан бошланади. Оддий универсалнинг нархи эса 74 900 юан (10700 доллар)дан бошланади. Chevrolet Lova RV Хитойдан ташқарида сотилмайди.