General Motors Трампнинг танқидига жавоб берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

General Motors Трампнинг танқидига жавоб берди

  • Авто
  • 4-01-2017, 04:30
  • 982
  • General Motors Трампнинг танқидига жавоб берди

    General Motors компаниясида АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп томонидан компанияга билдирилган айбловга жавоб берилди. Трамп компанияни Мексикада йиғиладиган Chevrolet Cruze машинасини америкалик автодилерларга бож тўламаган ҳолда сотаётганликда айблаганди, деб ёзади Кун.уз сайти.

    "АҚШда сотиладиган барча Chevrolet Cruze компанияга тегишли Лордстаундаги (Огавй штати) заводда йиғилади", деб айтилди жавоб матнида.

    Компанияда Мексикада ишлаб чиқариладиган моделлар халқаро бозорларга мўлжаллангани айтиб ўтилди.

    loading...