23:38 / 15.01.2017
7 485

Ноёб Mercedes моторининг таъмирдан чиқарилиши янги Porsche’дан қимматга баҳоланди

Ноёб Mercedes моторининг таъмирдан чиқарилиши янги Porsche’дан қимматга баҳоланди

АҚШда ноёб «ўқланган» Mercedes-Benz R63 AMG минив’нининг бузилган двигателини 57515 долларга таъмирдан чиқаришни таклиф қилишди. Бу янги спорткар Porsche 718 Cayman’дан 3615 долларга қимматдир, деб ёзади "Дарё".

Минивэннинг эгаси уни Mercedes-Benz дилерларининг биридан харид қилган. Бу пайтда автомобиль одометри 94 минг милни кўрсатган ва бу 151278 километрга тенгдир.

Яна 12 минг миль (19312 километр) юргандан сўнг автомобилнинг двигатели бузилиб қолди. Mercedes-Benz’нинг энг яқинда жойлашган сервис маркази моторни таъмирдан чиқаришни 57515 долларга баҳолади.

Таъмир учун ҳисоб тақдим этилган машина эгаси уни мустақил таъмирдан чиқаришга қарор қилди.

Mercedes-Benz R63 AMG 2006 йилда тақдим этилган. Модель 510 от кучига эга 6,2 литр ҳажмли мотор билан жиҳозланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ноёб Mercedes моторининг таъмирдан чиқарилиши янги Porsche’дан қимматга баҳоланди