Тошкент аэропортида самолёт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Гуруҳдаги хабарларга илова қилинган фотосуратларда CIP-тоифадаги йўловчиларга хизмат кўрсатувчи йирик автобус, фойдаланувчилар тахминига кўра, Boeing деб тахмин қилинган самолёт моторига бориб урилган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, катта эҳтимол билан, автобус ҳайдовчиси моторни ўчирмай ва қўл тормозини кўтармай автобусдан тушган, автобус эса ўзи ҳаракатланиб кетиб, самолётга бориб урилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тошкент халқаро аэропорти ёки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳеч қандай баёнот ёки изоҳ берганича йўқ. Ҳодиса натижасида жабрланганлар борми-йўқми, номаълум. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади