BMW жаҳоннинг энг яхши номга эга компаниялари рейтингининг энг юқори поғонасини эгаллади

  • Авто
  • 22-04-2015, 13:57
  • 1 450
  • BMW жаҳоннинг энг яхши номга эга компаниялари рейтингининг энг юқори поғонасини эгаллади

    Германиянинг Bayerische Motoren Werke (BMW) ва Daimler AG автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялари ҳамда Google Inc. интернет-компанияси 60 мингдан ортиқ истеъмолчилар орасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра жаҳоннинг энг яхши номга эга компаниялари рейтингининг энг юқори поғоналарини эгаллашди, деб ёзади Kun.uz.

    Сўровнома 2015 йилнинг 1-чорагида АҚШнинг Reputation Institute тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилди.

    BMW ва Daimler рейтингнинг 1- ва 3-ўринларини, Google эса 2-ўринини эгаллади.