22:00 / 10.02.2017
8 578

Юнусободда юз берган мудҳиш ЙТҲнинг суратлари тарқалди

Юнусободда юз берган мудҳиш ЙТҲнинг суратлари тарқалди

9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида даҳшатли автоҳалокат юз бергани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ ҳақида ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида хабар тарқатилган эди. Орадан бироз вақт ўтиб мазкур автоҳалокатга алоқадор фотосуратлар тарқалди.

Суратларда акс этганидек, Spark ҳамда Matiz автомобиллари деярли темир-терсакка айланган. Воқеадан бехабар инсон ҳам фотосуратларни кўриши билан, ҳалокатдан сўнг бирор киши тирик қолмаганини англаши қийин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши вафот этган. Воқеага гувоҳ бўлган ўнлаб кишилар ана шундай маълумотни етказишди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, айрим манбаларда автоҳалокат 4 кишининг ўлимига сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Ҳозирча Ички ишлар вазирлиги бу воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Юнусободда юз берган мудҳиш ЙТҲнинг суратлари тарқалди