10:28 / 09.03.2017
7 096

Airbus ўз-ўзини бошқарувчи учар автомобилни тақдим этди (Видео)

Airbus ўз-ўзини бошқарувчи учар автомобилни тақдим этди (Видео)

Дунёнинг энг йирик авиасозлик компанияларидан бири — Airbus Женева автосалонида Italdesign билан ҳамкорликда яратилган ва модуллардан иборат бўлган мустақил ҳаракатлана оладиган қурилмани тақдим этди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Ҳам ерда, ҳам ҳавода ҳаракатлана оладиган машина, ишлаб чиқувчилар фикрича, замонавий шаҳарлардаги транспорт воситалари оқимини камайтиришда ечимлардан бири бўла олади.

Сунъий интеллект ёрдамида ҳам бошқариладиган автомобиль Pop.Up System деб ном олди. Тизим ҳаракатланиш учун оптимал йўналишларни танлаш имконини беради, йўловчи капсуласи эса ҳам ҳаво, ҳам ер усти модулларига бириктирилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Airbus ўз-ўзини бошқарувчи учар автомобилни тақдим этди (Видео)