14:06 / 10.03.2017
6 933

Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистоннинг автомобиллар қатнови юқори бўлгани чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Бу ҳақда 9 март, пайшанба куни Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этилган брифингда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари томонидан маълум қилинди.

Татбиқ этилиши режалаштирилаётган мазкур қоида шаҳарларнинг чорраҳаларида юзага келаётган тирбандликларни бартараф этишга қаратилган.

Чапга бурилиш тақиқланган тақдирда, автотранспорт воситалари чорраҳадан тўғрига ҳаракатланиб, белгиланган жойдан қайрилиб олиши ва ўз йўналишида давом этиши мумкин бўлади.

Қайд этиш жоиз, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида янги қурилган Нурафшон айланма кўчасининг қатор чорраҳаларида жорий этиш режалаштирилаётган қоидадек манзарага гувоҳ бўлиш мумкин — чорраҳалар узра «Ҳаракатланиш тўғрига» белгиси ўрнатилган бўлиб, ундан 50—100 метр нарида қайрилиб олиш учун белгиланган жойлар бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон чорраҳаларида чапга бурилиш тақиқланиши мумкин