15:31 / 22.03.2017
5 766

Ravon Украинанинг 15 вилоятида сотилади

Ravon Украинанинг 15 вилоятида сотилади
GM Uzbekistan Украинанинг йирик автомобиль холдинги — АИС компаниялар гуруҳи билан стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.

АИС Украинанинг 15 вилоятида Ravon автомобиллари савдосини ривожлантириш билан шуғулланади. Шу билан бир вақтда "Богдан-Авто холдинг" дилерлик марказларига Ravon автомобилларининг янги туркуми етиб келди.

"Богдан-Авто холдинг" матбуот хизматининг маълум қилишича, дилерларга 2017 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар етказиб берилди. Янги Ravon R2 бир неча ой ичидаёқ Украина бозорида энг кўп сотилувчи автомобилга айланди.

Шу тарзда Ravon қисқа вақт ичида Украинадаги энг йирик дилерлик тармоғини шакллантиришга ва бутун мамлакат бозорларини қамраб олишга эришди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ravon Украинанинг 15 вилоятида сотилади