09:11 / 24.03.2017
7 519

Тошкент чорраҳаларидаги камераларда хатоликлар юз бергани тасдиқланди

Тошкент чорраҳаларидаги камераларда хатоликлар юз бергани тасдиқланди
Тошкент чорраҳаларида жорий йилнинг 15 март санасидан кузатув камералари ишлай бошлаганидан сўнг ижтимоий тармоқларда камералар ишида хатоликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, камералар қоидабузарликни содир этган транспорт воситаларининг рўйхатдан ўтган ҳудудини аниқлашда хатога йўл қўйган ва жарима қоғози худди шу рақам билан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган транспорт воситасига юборилган. Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда мазкур хабарлар тасдиқланди, деб ёзади Дарё нашри.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Компьютер маркази бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродов чорраҳалардаги камералар ишга туширилганидан сўнг ҳақиқатдан ҳам хатоликлар юзага келгани ва ҳозирги кунда бу хатоликлар бартараф этилганлигини маълум қилди.

Шунингдек, брифингда камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар бўйича юзага келадиган баҳсли масалалар учун махсус бўлим очилгани маълум қилинди. Бўлимга ёзилган жарималар бўйича тушган мурожаатларнинг 80 фоизида ҳайдовчилар ҳақиқатдан ҳам қоидани бузганлиги аниқланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкент чорраҳаларидаги камераларда хатоликлар юз бергани тасдиқланди