Швеция ғарбидаги Гётеборг шаҳрида жойлашган Volvo заводи ҳудудида ёнғин рўй берди. Бунинг оқибатида тахминан 150 киши хавфсиз жойга кўчирилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Ёнғин лаборатория ва батареялар омборида Тошкент вақти билан 12.00да юз берган, кейинчалик ўт яқин атрофдаги хоналарга ўтган. Ходимлар кучли заҳарли тутун сабабли ўз иш жойларини тарк этишди. Улардан ҳеч ким жабрланмади.
Фавқулодда ҳодиса рўй берган жойда тахминан 40 нафар ўт ўчирувчи ишламоқда.
"Тутун заҳарли, шунинг учун округда истиқомат қилувчи аҳолидан дераза ва эшикларни ёпишни сўрамоқдамиз", - дея маълум қилди қутқарув хизмати вакили Анника Буберг.
Бу Volvo билан қисқа вақт ичида рўй берган иккинчи шундай ҳолат. Февраль ойида компаниянинг тўқнашувларда хавфсизлик масалалари бўйича марказида кучли ёнғин рўй берганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда