00:41 / 31.03.2017
5 960

«Форсаж» қаҳрамонлари 520 млн долларлик бино ва машиналарни йўқ қилган

«Форсаж» қаҳрамонлари 520 млн долларлик бино ва машиналарни йўқ қилган
Суғурта хизматлари кўрсатувчи ва автомобиль бозорини ўрганувчи «Insurethegap.com» портали «Форсаж»нинг барча қисмларида бузилган машиналар ва иншоотларнинг қийматини ҳисоблаб чиқди. Умумий сумма қарийб 420 миллион фунт стерлинг ёки 520 миллион доллардан кўпроқни ташкил қилди. Бу ҳақда «Мотор» нашрига таяниб «Дарё.уз» хабар берди.

Умумий қиймат ичига фильмнинг етти қисмидаги автомобиллар, самолётлар ва вертолётлар, бинолар, автобуслар, танклар, поездлар ва мотоцикллар кирди. Транспорт воситалари ичида 169 таси қисман зарарланган, 142 та оддий транспорт воситаси бутунлай йўқ қилинган. 37 та махсус транспорт воситаси мажақланган, 53 та иншоот зарарланган, 31 таси бутунлай бузиб ташланган.

«Форсаж»да зарар кўрган энг қиммат машина W Motors Lykan Hypersport гиперкари бўлиб, унинг нархи 3,4 миллион долларни ташкил қилган. Ижобий қаҳрамонлар етказган зарар 324 миллион долларни, салбий қаҳрамонларнинг ҳиссаси эса 196 миллион долларни ташкил қилган.

Шу билан бирга энг бузғунчи салбий қаҳрамон Жейсон Стейтем ижросидаги персонаж бўлиб, у қарийб 185 миллион долларлик зарарни келтириб чиқарган. Ижобий қаҳрамонлар орасида Вин Дизель яратган персонаж энг кўп зарар етказган бўлиб, унинг қиймати 70 миллион долларга яқин.

Экспертларнинг маълумотларига кўра, бузғунчиликлар олтинчи ва еттинчи қисмларда кескин ошиб кетган.

«Форсаж» фильмининг саккизинчи эпизоди 12 апрелда катта экранларга чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Форсаж» қаҳрамонлари 520 млн долларлик бино ва машиналарни йўқ қилган