17:42 / 01.04.2017
10 210

Камералардан автомобиль рақамини яширган ҳайдовчилар қандай жазоланади?

Камералардан автомобиль рақамини яширган ҳайдовчилар қандай жазоланади?
Тошкентнинг 115та чорраҳасида ишлаётган камералардан автомашинаси рақамини яшириш учун турли ҳийлалардан фойдаланган ҳайдовчилар вақтинча машинасиз қолишлари мумкин, деб ёзади Кун.уз нашри.

Тошкент ИИББ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими инспектори майор Алишер Абдуқодировнинг "Народное слово" газетаси мухбирига айтишича, давлат рақам белгиларини тўлиқ кўришга тўсқинлик қилувчи турли жисм ва қопламалардан фойдаланиш қоидабузарлик экани Ўзбекистон маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексининг 127-моддасида белгилаб қўйилган. Унга кўра, бундай қоидабузарликни содир этган ҳайдовчилар энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача (149 775дан 449 325 сўмгача), мансабдор шахслар эса уч баравардан беш бараваргача (449 325дан 746 625 сўмгача) миқдорда жарима тўлайдилар.

Шунингдек ЙҲХБ ходими давлат рақами яширилган автомобилни вақтинчалик жарима майдонига олиб кетиш ҳуқуқига эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Камералардан автомобиль рақамини яширган ҳайдовчилар қандай жазоланади?