12:27 / 03.04.2017
8 139

Тошкентда иккита “Lacetti” тўқнашди, қурбонлар бор

Тошкентда иккита “Lacetti” тўқнашди, қурбонлар бор
Кеча, 2 апрель куни соат 11:20ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани ТХАЙ кўчаси, “Франк медиал” МЧЖ қаршисида, “Lacetti” русумли автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизматига таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Ҳайдовчи икки нафар пиёдани уриб юбориб, сўнг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган бошқа “Lacetti” автомашинасига урилган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида икки фуқаро вафот этган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Йўл транспорт ҳодисаси содир этилишида гумонланаётган “Lacetti” автомашинаси ҳайдовчиси ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Тошкентда иккита “Lacetti” тўқнашди, қурбонлар бор