16:43 / 01.06.2015
16 134

GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради

Ўзбекистон ва Жанубий Корея автомобилсозлик соҳасида тўққизта лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «UzDaily»га асосланиб «Kun» нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми якунлари бўйича Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармонлари автомобиль саноатида тўққизта лойиҳани амалга ошириш бўйича инвестициявий шартномаларни имзолашди.

Лойиҳаларнинг нархи ва шартномаларнинг қиймати ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Қайд этишларича, ушбу шартномалар доирасида GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Аввалроқ GM Uzbekistan Т250 (Aveo) моделидаги автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

GM Powertrain Uzbekistan компанияси эса янги авлод автомобиль двигателлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиради. Шунингдек, Ўзбекистонда автомобиль трансмиссиялари ва бутловчи қисмлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan уч русумдаги машҳур янги замонавий автомобилларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиради