16:36 / 11.04.2017
9 803

“GM Uzbekistan” миш-мишларга ойдинлик киритди

“GM Uzbekistan” миш-мишларга ойдинлик киритди
Ўтган кун давомида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар орқали маҳаллий автомобиллар нархлари оширилгани ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Албатта, машинани севувчилар учун бу нохуш хабарга айланган бўлса, ажаб эмас.

Шу муносабат билан “GM Uzbekistan” компанияси ўзининг Facebook’даги расмий саҳифаси орқали бу хабарларга изоҳ берди. Компаниянинг хабарини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“Facebook ижтимоий тармоғидаги қатор янгиликлар агентликларининг саҳифаларида “GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархларининг ошиши тўғрисидаги хабарларга оид Сизлардан келиб тушаётган кўплаб саволлар муносабати билан шуни расман маълум қиламизки, “GM Uzbekistan” АЖ нинг бундай хабарларга алоқаси йўқ. “GM Uzbekistan” АЖ фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумот компаниянинг расмий интернет сайти ва Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаларида чоп этилади.

“GM Uzbekistan” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг моделлари, модификациялари, опциялари ва нархлари борасидаги ҳар қандай ўзгариш компаниянинг расмий интернет ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифаларида олдиндан хабар қилинади”.

Бу хабар орқали компаниянинг автомобиллар нархи ошиши ҳақидаги хабарлар ўринсиз эканини хулоса қилиш мумкин.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “GM Uzbekistan” миш-мишларга ойдинлик киритди