Бугун соат 20:05 да "Ўзбекистон" телеканалида "Мулоқот ва манфаат" номли таҳлилий кўрсатув эфирга узатилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳи саҳифасига таяниб Спутник нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, кўрсатув давомида "Ўзавтосаноат" фаолиятига оид қуйидаги масалалар танқидий руҳда муҳокама этилади:
— автомобиль сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги;
— тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани;
— автомобилнинг шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани;
— жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилганлиги;
— янги автомобилда бир қатор носозликлар мавжудлиги;
— кредитга автомобил сотиб олиш қийинлигидан норозилик мазмунидаги мурожаатларни ташкил этади.
[media=https://youtu.be/6Z4qi5DOKCA]
Кўрсатувда "GM Ўзбекистон" АЖ бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов, "GM Ўзбекистон" АЖ Маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, "Ўзавтотеххизмат" МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов, "Асака" АТ банк департамент директори Беҳзод Абдурахманов, "Асака" АТ банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тўлавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимовлар иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди