Россияда Ravon Gentra 90 минг рублга арзонлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда Ravon Gentra 90 минг рублга арзонлашди

Авто 5-05-2017, 21:16 1 541
Россияда Ravon Gentra 90 минг рублга арзонлашди
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи Chevrolet Lacetti’нинг аввалги авлодини эндиликда Россияда камида 539 минг рублга харид қилиш мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Апрелда Ravon Gentra’нинг оддий нусхаси учун 639 минг рубль сўралганди, энди эса модель барча нусхалари 15 фоизга арзонлашди. Механик узатмалар қутиси ва 107 от кучига эга 1,5 литрли двигатель билан жиҳозланган энг оддий Ravon Gentra 539 мингга баҳоланган. Автоматик узатмалар қутиси учун яна 40 минг рубль тўлаш керак бўлади, топ нусха эса 669 минг рублга тушади.

Эслатиб ўтамиз, компания яна бир бестселлер - Ravon Nexia’ни ҳам сотмоқда. У Chevrolet Aveo аввалги авлодга ўхшаш.


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.