General Motors’нинг Петербургдаги заводи бутунлай ёпилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

General Motors’нинг Петербургдаги заводи бутунлай ёпилди

Авто 1-07-2015, 16:03 1 395
General Motors’нинг Петербургдаги заводи бутунлай ёпилди

General Motors компаниясининг Санкт-Петербургдаги заводи 1 июлдан бошлаб ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда GM Авто МЧЖ вакилларига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги маълум қилди, деб ёзмоқда Kun.uz.
Шу йилнинг март ойида компания Opel брендини Россиядан олиб чиқиб кетиши ва Санкт-Петербургдаги заводни вақтинчалик тўхтатиши ҳақида маълум қилган эди. Заводда бир гуруҳ ходимларнинг штати сақланиб қолган бўлиб, улар ишдан тўхтатаган корхонага қараб туришади.
Заводда минг киши ишлар эди. Ишдан бўшатилган ходимларга 7 оклад миқдоридаги пакетлар таклиф қилинган эди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.