00:10 / 04.06.2017
6 294

Чайналаётган мавзу: GM-Uzbekistan нархни кўтаришдан бошқа янгилик қила оладими?

Чайналаётган мавзу: GM-Uzbekistan нархни кўтаришдан бошқа янгилик қила оладими?
Дунё автоконцернлари электр, қуёш энергияси ёрдамида, шуниндек, ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар, учадиган автомашиналар ва Илон Маскнинг HYPERLOOP лойиҳаси устида бош қотираётган бир пайтда, юртимиздаги енгил автомобиль ишлаб чиқаришга асосланган монопол ташкилот — GM-Uzbekistan нархни ошириш устида бош қотирмоқда.

Дунёдаги етакчи давлатлардан бири, Жанубий Корея собиқ президентининг «Мўъжиза содир бўлмайди» номли китобида монопол ташкилот давлатнинг ривожи учун ҳеч қачон хизмат қилмаслигини, сифат борасида ҳам оқсоқликлар кузатилишини ёзган ҳолда, унга мос равишда яна бир ва бир неча корхоналар барпо этилиши мамлакатда муайян соҳада соғлом рақобатнинг вужудга келиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

Балки бу фикрлар тўғридир, балки бизга унчалик ҳам мос келмас, лекин сифат борасидаги гапларига қўшилмасдан иложимиз йўқ.

Келинг, автосалондан харид қилинган автомашинанинг камчиликлари борасидаги мавзуга ўтмайлик, шусиз ҳам бу соҳадаги бошқа муаммолар етарлича! Харидорлар бу компаниянинг беўхшов қилиқларидан шу даражага бориб етишдики, «битта эшиги йўқ экан, эшикни яна 3 ой кутасиз», — дейишса, «э, майли, эшикни ўзим сотиб оларман, машинани чиқариб берсанг бўлди», дейишга ҳам рози.

Деярли маҳаллийлашган корхонанинг маҳсулотларини хорижий валютада олишга рози бўлмасдан иложимиз йўқ эди. «Хоҳласанг шу, бўлмаса, ана катта кўча». Майли, бунга ҳам рози эдик, «Жи-Эм»га долларда сотилаётган машиналари учун давлат курсининг мунтазам ошиб бориши энди халқ тили билан айтганда «невигодно» бўла бошлади.

«Нима қилмоқ керак?» — улар узоқ бош қотириб ўтиришмади ҳам. «Кетса — халқдан кетяпти, нархни оширамиз. Лекин, белгилаб қўйингларким, долларнинг МБ томонидани сотиш ёки харид қилиш масъулиятисиз белгилаб бериладиган давлат курси ҳар сешанба кўтарилса, автомобилларимизнинг ҳам нархи шунга мос равишда ошади. Эски хатони такрорламаслигимиз керак!»

Шу пайтгача асосан уяли алоқа компаниялари ва аксарият интернет-провайдерларнинг тариф режалари долларда белгиланган, уни тўлашда Марказий банкнинг ўша ҳафтадаги курсига қараб, сўмда тўлаб келар эдик.

Интернет-провайдерлар ва уяли алоқа компаниялари доллардаги тариф режаларидан воз кечиб, тўлиқ сўмлик тариф режаларига ўтказиш жараёни бошланганида «Жи-Эм Узбекистан»нинг қилган иши «ётиб қолгунча отиб қол» қабилида бўляптими?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Чайналаётган мавзу: GM-Uzbekistan нархни кўтаришдан бошқа янгилик қила оладими?