Сергели автобозори янгиликлари: Malibu 17 минг долларга нархланмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сергели автобозори янгиликлари: Malibu 17 минг долларга нархланмоқда

Авто 7-07-2015, 22:56 8 245
Сергели автобозори янгиликлари: Malibu 17 минг долларга нархланмоқда

Сергели автомобиль бозоридаги Сaptiva, Epica, Malibu, Hyundai ва Audi машиналарининг нархлари эълон қилинди.
2007 йили ишлаб чиқарилган full позициясидаги Audi Q7 машинасининг нархи 40 минг долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Bibi.uz га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Сaptiva’нинг турли модификациялари эса турлича баҳоланмоқда. Жумладан, 2013 йили ишлаб чиқарилган 3-позициядаги машинанинг нархи 23 минг долларни ташкил қилса, 2011 йилги машиналар 18-19 минг долларга баҳоланмоқда. 2014-йилги Сaptiva’ларнинг ўртача нархи – 25-26.5 минг доллар.

Шунингдек, 2011 йилги Epica автомобили 15.5 минг долларга, Hyundai Sonata 23 минг долларга, 2012 йилги 3-позиция Malibu 17 минг долларга баҳоланмоқда.

loading...


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.