14:02 / 08.06.2017
7 824

GM Uzbekistan автомобилларни етказиб бериш муддатларига ойдинлик киритди

GM Uzbekistan автомобилларни етказиб бериш муддатларига ойдинлик киритди
GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида автомобилларни етказиб бериш муддатларига ойдинлик киритилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Ишлаб чиқарувчининг банкдаги ҳисоб рақамига, автомобилнинг белгиланган миқдордаги аввалдан тўланадиган ёки тўлиқ нархи келиб тушган санадан бошлаб, автомобилни етказиб бериш муддатлари қуйидагича:

- Дилерда (омборда) мавжуд автомобиль учун - 1 (бир) иш куни;

- Саноат йиғиш усулида ишлаб чиқариладиган автомобиль учун - 60 (олтмиш) иш куни;

- Йирик узелли йиғиш услубида ишлаб чиқариладиган автомобиль учун - 90 (тўқсон) иш куни;

- Стандарт пакет опцияларидан фарқ қилувчи, мижознинг талабига кўра модификацияланган опциялар тўплами билан саноат йиғиш усулида ишлаб чиқариладиган автомобиль учун - 120 (бир юз йигирма) иш куни;

Автомобилларни етказиб бериш муддатлари бузилган ҳолатларда, шунингдек дилерлик келишувларида белгиланган бошқа шартлар бажарилмаганда, керакли чоралар кўрилади. Бундай ҳолатларда шартнома ҳам бекор килиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan автомобилларни етказиб бериш муддатларига ойдинлик киритди