Россияда Ўзбекистон машиналарининг сотилиши қарийб 60 фоизга тушди

  • Авто
  • 8-07-2015, 17:49
  • 2 199
  • Россияда Ўзбекистон машиналарининг сотилиши қарийб 60 фоизга тушди

    2015 йилнинг июнь ойида Россияда Daewoo машиналаридан 1 735 дона сотилди. Бу 2014 йилнинг шу давридаги кўрсаткичларга нисбатан (3 131) 45 фоизга камроқдир. Бундай маълумотлар Европа бизнеси уюшмаси автомобилсозлар қўмитасининг ҳисоботида акс этган, деб ёзамоқда Kun.uz.
    Ҳужжатда айтилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон машиналаридан бор-йўғи 10 357 дона сотилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 24 019га тенг эди. Шу тариқа, тушиш 57 фоизни ташкил қилди.
    Россияда автобозоридаги умумий ҳолат олинадиган бўлса, июнь ойидаги умумий тушиш 29.7 фоизни, ярим йилликдаги тушиш эса 36.4 фоизни ташкил қилган.