Германиянинг Volkswagen концерни бир неча йиллар мобайнида Франциядаги савдолари ҳажмини ошириб кўрсатган. Der Spiegel нашрининг ёзишича, компания умумий ҳисобда 800 мингга яқин автомобиль сотилганини қўшиб ёзган.
Германияда чоп этилувчи нашрга кўра, савдолар ҳажми бевосита VW компаниясининг Франциядаги ваколатхонаси томонидан ошириб кўрсатилган. Фирма ҳисоботларини текширган аудиторлар эса “ёлғоннинг миси”ни чиқаришди.
Автомобилларнинг катта қисми Volkswagen ҳужжатларида сотув қайд этилганидан ойлар ва йиллар ўтгач ҳисобга қўйилган. Бошқача айтганда ҳисоботларда анча кечроқ етказиб берилган машиналар ҳам қайд этилган.
Бундай автомашиналар орасида VW моделлари қатори «Шкода», Audi ва Seat автомобиллари ҳам бўлган.
Reuters агентлигига кўра, концерн раҳбари Маттиас Мюллер 2017 йил апрелида компаниянинг ички текшируви натижалари бўйича ҳисоботни олган. Шундан сўнг, Франциядаги ваколатхона раҳбари Жак Ривоаль ишдан бўшатилган. Компаниянинг стратегик масалалар бўйича раҳбарияти ва Франциядаги бўлим ўртасидаги келишмовчилик бунга сабаб сифатида кўрсатилган эди.
2017 йил январида Volkswagen компанияси 2016 йил якунларига кўра, эг йирик автомобилсозлик компанияси мақомини қўлга киритди. Расмий статистика маълумотларига мувофиқ, компания бир йилда 10 млн 312 минг 400 дона автомобиль сота олган. Концерннинг деярли барча брендлари ўсишни қайд этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда